Пойтахтимизда Ўзбекистон-Эрон фан ва инновация форуми ўтказилди

    Тошкентда Эрон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан ва технологиялар бўйича вице-президенти С. Сатторийнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Эроннинг Фан, тадқиқотлар ва технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон-Эрон фан ва инновация форуми ўтказилди.

    Унда Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов меҳмонларга Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси ҳақида ўз юритиб, унинг инновацион ривожланиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган стратегик ҳужжат эканлигини таъкидлади.

    Формда Эрон Ислом Республикасининг вице президенти С. Сатторий маъруза қилди. Шунингдек, форумда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази директори Алишер Шукуров қишлоқ хўжалиги тармоғига самарадор инновацион технологияларини жорий қилиш истиқболлари тўғрисида маълумот берди. Эрон Ислом Республикаси вице-президент идорасининг биотехнологиялар бўйича сектор котиби Мустафо Қонеи Эрон Ислом Республикасида қишлоқ хўжалиги биотехнологиялар бўйича корхоналар фаолиятига тўхталиб ўтди.

    Қайд этилганидек, Ўзбекистон–Эрон ўртасидаги илмий-техникавий ва инновацион ҳамкорлик йиллар давомида изчил ривожланиб бормоқда. Жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида имзоланган Илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми био- ва нанотехнологиялар, ахборот-коммуникациялари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб илмий соҳаларда алоқалар кенгайишига хизмат қилади.

    Мазкур форум доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги биносининг кўргазмалар залида Ўзбекистон ва Эроннинг инновацион компаниялари ва стартапларининг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Унда икки мамлакат корхона ва ташкилотларининг инновацион ишланма ва маҳсулотлари намойиш қилинди. Мазкур кўргазмада Эрон томонидан тиббиёт, чорвачилик, озиқ-овқат ва бошқа турли хил соҳаларда фаолият юритувчи 35 та етакчи инновацион компаниялар ўзларининг инновацион маҳсулот ва лойиҳалари билан иштирок этди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Эрон мамлакатларининг ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, тиббиёт, ахборот технологиялари ва озиқ овқат саноати каби йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида кўргазма доирасида икки мамлакат ишбилармон вакиллари ўртасида “B2B” учрашувлар ўтказилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates