Пойтахтимизда «UzCharmExpo-2022» 13-Халқаро кўргазма-ярмаркаси бошланди

    Бизнес 12 октябр 2022 1125

    «Ўзекспомарказ» МКМда «UzCharmExpo-2022» чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 13-Халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтяпти.

    Йилда икки марта — баҳор ва кузда ўтказиладиган мазкур кўргазма «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган.

    Мазкур тадбирда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки томонлама алоқаларни ўрнатиш, ишбилармонлик портфелини янги бизнес лойиҳалар билан бойитиш кўзда тутилган.

    «UzCharmExpo-2022» 13-Халқаро кўргазма Марказий Осиёдаги чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг энг йирик ихтисослаштирилган кўргазмасидир. Унда иштирок этиш мақсадида 450 га яқин маҳаллий ва 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг 70 дан ортиқ компаниялар 5 000 га яқин маҳсулот намуналари билан ташриф буюрган. Шунингдек, 2 500 яқин маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари рўйхатдан ўтди. Анжуман нафақат Ўзбекистон ҳудудлардаги ишлаб чиқариш салоҳиятини намойиш қилади. Балки, кўплаб мамлакатларнинг соҳа мутахассислари учун мулоқот майдонига айланади.

    Жорий йилги анжуманда Буюк Британия, Италия, Германия, Ҳиндистон,Туркия, Испания, Венгрия, Россия, Белорус, Полша, Латвия Хитой каби кўплаб чарм-пойабзал саноати ривожланган давлатларнинг корхоналари ва брендларини кўриш мумкин. Фахрий меҳмонлар орасида Халқаро чарм ишлаб чиқарувчилар кенгаши, Халқаро мўйна федерацияси, қатор давлатларнинг миллий уюшмалари, чарм ишлаб чиқарувчилар, пойабзал ва мўйначилик кенгашлари ва тадбиркорларни учратасиз.

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи чарм, пойабзал, чарм-атторлик, мўйна ва қоракўл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар, ташқи савдо ваколатхоналари ва мода уйлари билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали 2022 йилда экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш кўзда тутилган. Бу ўтган йилга нисбатан 118,8 фоизга кўпдир. Маҳсулотлар экспорти дунёнинг 42 дан ортиқ мамлакатларида амалга оширилади.

    Соҳа ривожи учун яратилаётган кенг имкониятларни инобатга олган холда 2022 йил охиригача мамлакатимиз чарм-пойабзал соҳасида 120 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, бунда 50 та янги корхона ташкил этиш, 70 та корхонани модернизация қилиш режалаштирилган. Соҳага жалб этилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 176 миллион долларни ташкил этиб, ўн мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилади.

    Шунингдек, «UzCharmExpo-2022» стендларида ёш дизайнерларнинг модалар коллекцияси ҳам намойиш этилди.

    «UzCharmExpo-2022» нафақат компанияларнинг салоҳияти, маҳсулот ассортименти ва соҳадаги инновациялар билан танишиш имконияти, балки, B2B ва G2B музокаралари учун самарали платформадир. Кўргазма доирасида бизнес-мулоқотлар ва тақдимотлар бўлиб ўтяпти, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    «UzCharmExpo-2022» Халқаро кўргазмаси 14 октябрга қадар давом этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates