баннер
28 апр 2025
03:46

    “Правда Востока” газетаси 108 ёшда!

    “Правда Востока” газетаси 1917 йил 2 апрелдан “Наша газета” номи билан чоп этила бошланган. 1924 йилдан “Правда Востока” дея номланган газета 1975 йилдан буён ҳар куни нашр этилади.

    Ассалому алайкум, муҳтарам газетхонлар, ҳурматли муштарийлар!

    Бугун “Правда Востока” газетаси 108 ёшга тўлди.

    Маълумки, юртимизда босма нашрларнинг тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Жумладан, мамлакатимизда 1906 йил 27 июнда илк газета нашр этилган бўлиб, у “Тараққий” номи билан танилган.

    “Правда Востока” газетаси эса 1917 йил 2 апрелдан “Наша газета” номи билан чоп этила бошланган.

    1924 йилдан “Правда Востока” дея номланган газета 1975 йилдан буён ҳар куни нашр этилади.

    “Правда Востока” газетаси Ўзбекистондаги энг кекса ижтимоий-сиёсий нашр саналади.

    Бугун газетанинг 30 мингдан ортиқ сони — аниқроқ айтадиган бўлсак, 30 641 сони ўқувчилар қўлига етиб борди.

    Бу эса барча оммавий ахборот воситалари ичида мутлақ рекорд ҳисобланади.

    Ўтган 108 йиллик тарих давомида мазкур газетада кўплаб фидойи, ўз соҳасининг билимдонлари меҳнат қилган. Бундан ташқари муштарийларнинг доимий эътибори ва эҳтиромида бўлиб келган газета юзлаб ёшларга маҳорат мактаби вазифасини ҳам ўтаган.

    Айтиш лозимки, жонажон истиқлолга Ўзбекистонимиз эришгач, ушбу нашр Вазирлар Маҳкамаси муассислигида чоп этила бошланган. Ҳукуматимизнинг 2020 йил 3 январдаги қарори билан “Правда Востока” газетаси таҳририяти” “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти” сифатида қайта ташкил этилиб, Иккала газета битта таҳририятга бирлашди.

    Газета ўтган йиллар давомида мамлакатимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ўз ўқувчиларига узлуксиз етказиб бераётган нашр бўлиб, бугун медиа-конвергенция асосида замонавий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали бутун дунёга ахборот тарқатмоқда.

    Бугунги кунда таҳририят нашрнинг эзгу анъаналарни асраб-авайлаш, аҳолининг холис ва ишончли ахборотга бўлган эҳтиёжи ва ҳуқуқини таъминлаш борасида изчиллик билан меҳнат қилмоқда.

    “Правда Востока” бугунги кунда ҳам кўплаб журналистлар, таҳлилчилар, ёзувчи ва шоирлар, жамоат арбоблари ва барча муштарийлар учун минбар сифатида хизмат қилиб келмоқда. Эътиборлиси, “Правда Востока”да айни пайтда фаолият юритаётган журналистларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этади.

    Бугун “Правда Востока” газетаси Ўзбекистон ҳамда хориж ҳаёти ва мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган улкан ислоҳотларни тезкор ва изчиллик билан ёритиб келмокда.

    Таҳририят бундан кейин ҳам ўз олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан, фидойилик билан бажаришда давом этади.

    Фурсатдан фойдаланиб, “Правда Востока” газетасининг 108 йиллиги байрами билан барча муштарийларимизни, аҳил таҳририят жамоасини, ушбу нашрда меҳнат қилган устоз журналистларни, фахрий ҳамкасбларимизни самимий муборакбод этамиз.

    Жамоага куч-қувват, янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз!

    Салим Дониёров,

    “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳаррири.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech