«Президент билдирган ишонч ҳаммасини эплашим учун катта мотивация бўлди»

    Суҳбат 9 феврал 2021 3983

    Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиққан «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти ёшлар етакчиси Бобурбек Мўминовни Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш бўйича топшириқ бергандилар.

    Бобурбек Мўминовга боғланиб, унинг таассуротлари ва режаларига қизиқдик:

    «Ўша кунги учрашув Президентимиз айтганларидек, ҳаётимни ўзгартирди. «Фарғонаазот» АЖ ёшлар Кенгаши раиси сифатида 3 йилдан буён фаолият юритардим. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалини тамомлаганман. Ёшлар Кенгаши раиси сифатида кетма-кет 3 йил вилоятда «Энг яхши ёшлар Кенгаши» сифатида эътироф этилганман. Ҳозирда Президентимиз топшириқларига асосан, Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритяпман.

    Президентдан ишонч олиб, лавозимга киришиш жуда катта масъулият эканлигини илк иш кунимдан ҳис қилдим. Фарғона шаҳрида саноат, тадбиркорлик, қурилиш, ахборот-коммуникация тармоғи, туризм, камбағалликни қисқартириш соҳаларида аниқ муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тизимли ишларни амалга оширишнинг ўзи бўлмайди. Бу конкрет механизм талаб этади.

    Жойлардаги вазиятни атрофлича ўрганиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг реал муаммолари билан танишиш, камчиликларни бартараф этиш ва қисқа вақт ичида сезиларли натижаларга эришишга қаратилган самарали ечимларни ишлаб чиқиш, идоралар, саноат бирлашмалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан яқиндан фаолият олиб боришни режалаштирганман.

    Шунингдек, инвестицион фаолиятни кучайтириш ва маҳаллий аҳолини тадбиркорликка жалб этиш борасидаги муваффақиятли ишларни олиб бориш махсус қатламларни иш билан таъминлаш масаласини ҳал этишга ёрдам беради.

    Биламан, мен учун осон бўлмайди, лекин Президент билдирган ишонч ҳаммасини эплашим учун менга катта мотивация».

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ахборот хизмати

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates