Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари 15 июль куни бўлиб ўтади

    Таълим 14 июл 2023 2294

    Республика миқёсида Президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 169 та номзод тўғри келмоқда.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди:

    Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятида 267 та, Фарғона вилоятида 229 тага тўғри келаётган бўлса, бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида 80 та, Навоий вилоятида 74 тага тўғри келмоқда.

    Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари 15 июль куни 3 сменада:

    1-смена соат 08.00да,

    2-смена 12.00да,

    3-смена 17.00да бўлиб ўтади.

    Бунда, талабгорлар 1 соат вақт давомида Математика фанидан 30 та тест топшириқларини бажариши лозим.

    Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотлар талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома тарзида юборилди.

    Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1 ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан имтиҳон бўлиб ўтадиган жойга келишлари керак.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates