Президент Қарши давлат университети талабасига 2 хонали уй совға қилди

    Кейинги авлод 16 ноябр 2020 1998

    Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган қашқадарёлик ёшлар билан учрашувда ҚарДУ талабаси Шоҳида Жўраевага икки хонали уй совға қилди.

    Талаба Президент билан мулоқотда ёшлар, ёш оилаларнинг психологик маданиятини ошириш, уларни катта ҳаётга тарбиялаш мақсадида «Ёш психологлар» марказини ташкил этиш таклифини билдирди. Мазкур таклиф давлатимиз раҳбари томонидан маъқулланди.

    – Президентимизнинг янги очилган Ёшлар марказига ташриф буюриб, биз ёшлар билан шахсан ўзлари мулоқот қилишлари чексиз қувонч бағишлади. Йиғилишда ёшлар, ёш оилаларнинг психологик маданиятини ошириш, уларни катта ҳаётга тарбиялаш мақсадида «Ёш психологлар» марказини ташкил этиш таклифи билан чиқдим. Ушбу таклиф Президентга маъқул келди, - дейди Шоҳида Жўраева.

    Айтиш керакки, Шоҳида Жўраевага бу йил омадли келди. У тавсиянома бўйича давлат гранти асосида университетнинг Хорижий тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим йўналишига ўқишга қабул қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates