“Президент совғаси” Тошкент вилоятига етиб борди

    Ижтимоий ҳаёт 30 декабр 2020 2618

    Мамлакатимизда ёш авлод ҳаёти ва камоли, уларнинг муносиб шарт-шароитларда таълим-тарбия олиши доимий эътиборда. Шахсан Президентимиз ташаббуси билан байрамлар, тантаналар, муҳим саналарда уларга меҳр ва эътибор, ғамхўрлик кўрсатиш эзгу анъанага айлангани ҳам юртимиздаги болажонлик ифодасидир.

    Ҳар йили анъанавий тарзда янги йил арафасида давлатимиз ғамхўрлигининг ифодаси сифатида минглаб болажонларга “Президент совғаси” тортиқ қилинади.

    Куни кеча, 29 декабрь куни Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган юртдошларимизнинг фарзандлари, маҳаллалардаги етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга аталган “Президент совғаси” Тошкент вилоятига ҳам етиб борди.

    Таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар жамланган “Президент совғаси” Давлатимиз раҳбарининг номидан вилоят ҳокимлиги, туман ва шаҳар ҳокимликлари, халқ таълими бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида 1289 нафар Тошкент вилоятидаги болажонларга уларнинг хонадонига борган ҳолда топширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates