баннер
15 апр 2025
17:04

    Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов: “Маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди”

    Сайлов 1 октябр 2021 2193

    Ҳар қандай давлат мустаҳкам маънавий пойдеворга эга бўлгандагина юксак тараққиётга эриша олади. Адолат ва маънавият ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалардир.

    Сайловолди дастурига кўра, маънавий тарбиянинг устуворлигини таъминлаш учун “Адолат” СДП давлат барча маданий, тарихий ёдгорликларни ва табиат ёдгорликларини рўйхатдан ўтказиши ва сақлаши, уларга маблағ ажратишини шарт, деб ҳисоблайди ҳамда тарихий қадриятларимизга асосланган “Жамиятда юриш-туриш одоб-ахлоқ қоидалари”ни яратиш ва жорий этишни илгари сурмоқда.

    Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов Хива шаҳридаги Нуриллабой саройига ташриф буюрди.

    Нуруллабой саройи ўзининг ҳашамдорлиги, жозибаси, кўркамлиги ва мафтункорлиги билан бошқа саройлардан ажралиб туради. Номзод мажмуанинг Элчихона қисми, Кириш дарвозаси, Ёзги арзхона, Беш ҳовли мажмуаси ва Исфандиёрхон қабулхонасида бўлди. Мажмуада ташкил этилган Ҳудойберди Девонов ҳаёти ва ижодига бағишланган музей экспонатлари билан танишди.

    – “Адолат” СДП Ўзбекистонда адолатли жамият ва адолатпарвар давлат барпо этиш жараёнлари, бунёдкор халқимиз ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш, халқимиз, ёшларимизнинг руҳий дунёсини издан чиқаришга қаратилган турли бузғунчи кучлар, маънавий таҳдидлар, ахборот хуружларининг олдини олишда маънавий хавфсизликни таъминлашнинг қонуний асосларини яратишни ўзининг бош мақсади, деб билади. Маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди, – деди Б.Абдуҳалимов.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech