Профилактика катта инспектори хизмат вақтида жароҳат олди

    Ижтимоий тармоқларда «Тошкент туманида профилактика инспектори пичоқлаб кетилди» изоҳи билан хабарлар тарқалмоқда. 

    Ҳолат тармоқларда бироз бошқачароқ талқин қилинмоқда. Аслида инспектор хизмат вақтида жароҳат олган, дея воқеага изоҳ берди Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов.

    Таъкидланишича, кеча 8 апрель соат 21:10ларда Тошкент тумани Қорасарой МФЙда яшовчи, 1968 й.т. фуқаро Қ.Ж. маст ҳолда уйида жанжал кўтаради. Шошилинч чақирувга асосан воқеа жойига етиб борган туман ИИБ профилактика катта инспектори подполковник Мурод Халиқов, 56 ёшли фуқарони тинчлантираётганида у фаол қаршилик кўрсатиб, қўлидаги пичоқ билан инспекторнинг чап бел қисмига уриб жароҳат етказган.

    Натижада тунги хизмат вақтида жароҳат олган профилактика инспектори ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. Фуқаро процессуал тартибда ушланган ва дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates