Муз майдони фойдаланишга топширилди

    Тадбирда Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг "Қиш" дастури билан иштирок этди.

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, “Art Uz Promotion Agency”, шунингдек “Saxovat” ва “Weber” савдо белгилари ҳамкорлигида йўлга қўйилган "Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони" лойиҳаси асосида қурилган муз майдони фойдаланишга топширилди. Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри олдида жойлашган мазкур майдонни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев расман очиб берди.

    – Давлатимиз раҳбарининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида мамлакатимизда аҳолининг спорт билан шуғулланиши ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиши учун қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳримизда очиқ осмон остида 800 квадрат метр майдонда илк марта муз майдонининг ишга туширилиши ҳам ана ишларнинг бир қисми десак муболаға бўлмайди. Пойтахтимиз аҳолиси ва шаҳримизга ташриф буюрган меҳмонлар учун бу каби майдонлар сонини янада оширамиз, – дея таъкидлади Ж.Ортиқхўжаев.

    Тадбирда, шунингдек, Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг "Қиш" дастури билан иштирок этди. Ўзбек эстрадаси юлдузлари ҳамда ёшларнинг чиқишлари тадбирга ташриф буюрганларга маъқул бўлди.

    Лойиҳадан кўзланган мақсад аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ҳамда спортни кенг тарғиб қилишдан иборат. Юртдошларимиз бир ой мобайнида шу ерга ташриф буюриб, ўз вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишлари мумкин. Бу вақт мобайнида муз майдонида “Dance Music Fest Winter”, “Iosis Fest”, “Tashkent Rap Festival” мусиқий фестиваллари, шунингдек, хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси ташкил этилади. шулар жумласидандир.

    Ташкилотчилар томонидан фуд-корт зона хизмати йўлга қўйилди.

    – Биз одатда ёз мавсумида театр ҳудудидаги дўкончамизда музқаймоқ ва салқин ичимликлар сотамиз, – дейди сотувчи Комил Шарипов. – Муз майдонининг очилиши қишда ҳам дўкон юритиш имконини берди. Иссиқ қаҳва, тез тайёр бўлувчи таомлар, 20га яқин ширинликлар, турли ичимликлар ҳамда болалар ўйинчоқлари савдосини йўлга қўйдик.

    Муз майдонида куннинг биринчи ярмида хоккей, фигурали учиш ва муз устидаги рақс бўйича бепул машғулотлар ўтказилади. Тушдан сўнг эса кўргазмали чиқишлар намойиш этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates