Психотроп дори воситаларини тарқатиб келаётган «закладчик»лар қўлга олинди

    Хавфсизлик 22 декабр 2023 993

    Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан «долзарб 40 кунлик» тезкор-профилактик тадбирлари давомида, кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

    Хусусан, Оққўрғон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи 58 ёшли аёл (Л.Г.) гумонланиб, текширилганда унинг ёнидан 57 дона «зардекс» ва «тропикомид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинди.

    Ушланган шахс билан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, у дориларни Фарида (барча исмлар ўзгартирилган) исмли танишидан олганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди.

    Учтепа туманида давом этган тадбирда, «Фарида» яни 1991 й.т. (Ф.А)нинг хонадони кўздан кечирилган. Унинг уйидан 2 минг донага яқин «зардекс» «лирика» ва «тропикомид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олинди.

    Бундан ташқари, ушбу хонадонда бўлган 1993 й.т. шахс (Н.У.) ҳам аёлга ёрдамчи эканлиги, у дориларни сотиш учун мижозлар топиш ва тарқатилиш билан шуғулланиши аниқланди.

    Ушланганлар билан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, улар дори воситаларини «Қобилжон» исмли танишидан сотиб олганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди.

    Шайхонтоҳур туманида давом этган тадбирда «Қобилжон» яъни 1994 й.т. (Қ.Ғ.) 8 гр «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситасини 300 АҚШ доллари ва 4 млн 200 сўмга назоратдаги харидорга сотаётган вақтида вилоят ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ушланган.

    Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида ювиниш хонасида 46 гр «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси ўтказиш мақсадида сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди. Ушбу шахс синтетик гиёҳвандлик воситаларини «закладка» тарзида тарқатиш билан шуғулланиши аниқланган.

    Тўрт кун давомида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланувчи 6 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ қўлга олиниб, ноқонуний муомаладан нархи 178 миллион сўмга тенг жами 2 000 донадан ортиқ кучли таъсир қилувчи, психотроп дорилар ҳамда синтетик гиёҳвандлик воситалари муомаладан олинди.

    Эслатиб ўтамиз, айни кунларда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Тошкент вилоятида «долзарб 40 кун» махсус профилактик тадбирлари давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates