Психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

    Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.С. жами 40 дона “Баклосан” номли психотроп дори воситасини фуқаро М.Я.га 560 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “М.Ф” ХКга қарашли дорихона сотувчиси Д.А. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 80 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.Б.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Худди шундай, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “O.F.” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари Д.Х. фуқаро Б.С.га хорижда ишлаб чиқарилган 20 дона “GABATEN” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates