Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар қандай натижа берди?

    2017-2022 йилларда Ўзбекистонда пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг қандай натижа берганлиги таҳлил қилинди.

    Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда пул-кредит сиёсати босқичма-босқич эркинлаштирилмоқда. Пул-кредит соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида асосий эътибор валюта сиёсатини эркинлаштириш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш, инфляцион таргетлаш тартибига босқичма-босқич ўтиш, банк секторини эркинлаштириш каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди.

    Ушбу ислоҳотлар натижасида қандай натижаларга эришилгани барчамизга қизиқ, албатта. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари уларнинг қандай натижа берганлигини таҳлил қилди.

    Таҳлил натижаларига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон Марказий банки алмашинув курсларини унификация қилди ва валюта бозорини эркинлаштирди. Бу ўзбек сўмининг ягона курси шаклланишига олиб келиб, корхоналарнинг халқаро миқёсдаги фаолиятини осонлаштирди.

    2018 йилда Марказий банк бошқаруви Молиявий оммабоплик алянсига (Alliance for Financial Inclusion) аъзо бўлиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди ва қатор ислоҳотларни амалга оширди. Натижада, банк хизматларини масофадан кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчилар сони 15 маротаба, кредит қўйилмалари 7,4 маротаба, банк активлари 6,6 маротаба, жалб қилинган депозитлар ҳажми 5,8 маротаба ошди.

    2019 йилда ҳукумат инфляцияни таргетлаш бўйича 5 йиллик стратегияни эълон қилди. Унда инфляция даражасини 4-5 фоиз атрофида ушлаб туриш вазифаси белгиланди.

    Банк сектори эркинлаштирилди, соғлом рақобат муҳити шакллантирилди ва 2025 йилгача олтита давлат банкини хусусийлаштириш вазифаси қўйилди. “Ипотека-банк”даги давлат улушининг 75 фоизи Венгриянинг ОТП банкига сотилди.

    Банк тизимида рақамлаштириш кенг миқёсда амалга оширилди. Банкларнинг мобиль иловалари сони 21 тадан ошди. Рақамли банклар ўз фаолиятини бошлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates