Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар

    Беруний яшаган Х асрнинг охирги чораги XI асрнинг биринчи ярми Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маданий ва сиёсий ҳаётидаги муҳим бир давр эди.

    Мамлакатимизда, улуғ аждодларимиз томонидан яратилган тарихий меросни тиклаш, сақлаш, ўрганиш ва келажак авлоднинг маънавий мулкига айлантириш бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

    Энг улуғ, энг азиз айём, истиқлол байрами арафасида мустақиллигимизнинг муборак 30 йиллигига тўёна сифатида, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 5000 нусхада чоп этилган, Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари ҳам қарор ижроси доирасидаги вазифаларнинг ижроси ҳисобланади.

    Таниқли олим тарих фанлари доктори, профессор Ашраф Аҳмедов томонидан нашрга тайёрлаган. Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари, истиқлолимизнинг шонли 30 йиллигига муносиб совға бўлди.

    — Берунийнинг янги чоп этилган, мазкур асари, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллигига нашриётимиз томонидан тайёрланган тўёна бўлди, – дейди “Ўзбекистон” НМИУ директори Т.Мухамадиев. – Китобхонларимизга маълумки, Республикамизнинг барча туман ва вилоятларида Ахборот кутубхона ресурс марказлари, умумтаълим мактаблари ва Олий ўқув юртлари кутубхоналари фаолият кўрсатмоқда. Улар ўзларининг кўп минг сонли ўқувчиларига эга. Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида барча Ахборот кутубхона ресурс марказлари ва таълим масканлари корхонамиз билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйса ва нашр этилган китобларимиздан баҳраманд бўлишга чорлаб қоламиз.

    Жаннатмакон она диёримизни том маънода буюк алломалар юрти дея эътироф этилиши ҳам бежиз эмас. Абу Райҳон Беруний эса ана шундай буюк алломалардан бири, жаҳон тан олган қомусий олим саналади.

    Беруний яшаган Х асрнинг охирги чораги XI асрнинг биринчи ярми Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маданий ва сиёсий ҳаётидаги муҳим бир давр эди. У IX аср охиридан бошланиб, деярли то XIII аср бошларигача давом этган бўлиб, бир вақтлар араб халифалиги таркибига кирган мамлакатларда юксак маданий тараққиёт ва катта сиёсий ўзгаришлар юз берган. Бу тараққиёт ва ўзгаришлар шу қадар кескин ҳамда оламшумул эдики, уни, ҳатто исломнинг илк асрлардаги ривожланиши билан ҳам солиштириб бўлмас эди. XIX асрда яшаган швейцариялик шарқшунос ва тарихчи Адам Мец бу даврни ҳар томонлама таҳлил қилиб, Мусулмон Ренессанси даври деб атади. Беруний ана шу Мусулмон Ренессансининг фаол қатнашчиларидан ва уни шакллантирувчиларидан бири эди.

    “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китобининг айни истиқлолнинг ўттиз йиллиги арафасида нашр этилиши оламшумул воқелик бўлди. – Абу Райҳон Берунийнинг (973–1048) “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” (“Осор ал-боқия”) асари араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинган бўлиб, “Осор ал-боқия”да изоҳлар янгидан ишланиб, кўриб чиқилиб, ўрганилиб, уларда тарихий масалалар, аниқ фанларга оид муаммолар кенг ёритилди. Китобда, қадимги халқларнинг, хусусан ватанимиз ҳудудидаги суғдлар, хоразмликлар ва ундан ташқари мусулмонлар, христианлар, яҳудийларнинг байрамлари, урф-одатлари, турли мамлакатларда ҳукм сурган подшоҳлар, императорлар сулолалари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.

    Маълумки, қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан, ўрта асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққан. Уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси, бутун инсониятнинг маънавий мулки ҳисобланади.

    Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизнинг китоб фондларидаги қўлёзма асарлар ҳали тўлиқ ўрганилмаган, улар олимлар ва ўз ўқувчиларини кутиб турибди. Ушбу янги асарда эса, бугунги давр ўртага қўяётган жуда кўп долзарб муаммоларга етарлича жавоб топиш мумкин.

    Биз диний жаҳолатга, зарарли оқимларга қарши маърифат билан курашиш лозимлиги ҳақида кўп гапирамиз. Бу ҳақ гаплар. Лекин, маърифат, маърифий билимлар асосан, улуғ аждодларимиз бизга қолдириб кетган мана шундай ноёб ва мўътабар китобларда эмасми?

    Ҳар қандай янги асар инсонларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди. Қалбида эса, энг гўзал туйғуларни уйғотиб, янада яхшироқ яшашга рағбат уйғотади. Буюк бобомиз, Берунийнинг чоп этилган “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” китоби ҳам, инсонлар ақлу-шуурига, нур бўлиб таралиши, эртамизнинг давомчилари бўлмиш, истиқболи порлоқ ёшларга эса маънавият сарчашмаси бўлиб инъом этилиши шубҳасиздир.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates