Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “G`.sh.” МЧЖ раҳбари Ф.У. Булунғур туманида жойлашган ушбу МЧЖга қарашли савдо дўконида кирим ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 9 турдаги жами 953 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.