Тошкентдаги дорихоналарда қалбаки дори сотилаётгани маълум бўлди

    Долзарб 15 июн 2023 2240

    Экспертиза натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги айрим дорихоналардан харид қилинган «Нейромидин 20 мг таблетки №50 таблеток» (серия 40220, яроқлилик муддати 02.2025, АО «Олайнфарм»)   қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» томонида ўтказилган экспертиза натижалари юзасидан хат келиб тушди.

    "Экспертиза натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги айрим дорихоналардан харид қилинган «Нейромидин 20 мг таблетки №50 таблеток» (серия 40220, яроқлилик муддати 02.2025, АО «Олайнфарм») қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги аниқланди", дейилади хабарда.

    Ушбу дори воситасини муомаласига чек қўйиш мақсадида, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситаси зудлик билан муомаладан чиқарилиши ҳамда дори воситаларининг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда йўқ қилиниш бўйича тегишли кўрсатма берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates