Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 10 июль куни Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди биносида бўлиб ўтган суд мажлисида 10 нафар қарздор оталарнинг иши судда кўрилди.
Алимент пулларини вақтида тўламаган 3 нафар оталар 15 суткага қамалишини эшитиб, қарздорлигини суд залидаёқ бартараф этди.
Шунингдек, 7 нафар оталар қарздорликларини тўлай олмаслигини билдиргач, уларнинг ҳар бирига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Мисол учун, қарздор Ж.Авлиёқулов Қарши туманида яшаб келиб, шу кунга қадар алимент пулларини белгиланган сўммадан кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида, қарздорлик 13 млн. 800 минг сўмга етган.
Шу сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47/4 моддаси 1 қисми билан айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.