Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

    А373 «М39 а/й.–Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида ҳаво булутли. 198–255-кмлар оралиғида қор ёғмоқда.

    Йўлларда кўриш масофаси 1500 метрни, шамол тезлиги 8–18 м/с ни, ҳаво ҳарорати -1 даражани, намлик 60 фоизни ташкил этмоқда.

    Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун машина-механизмлар ёрдамида йўлларни қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

    «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади.