“Қамчиқ“ довонида юк машинаси ёниб кетди

    Йўл ҳаракати хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, ушбу йўналишда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач ҳаракат зудлик билан очилади.

    Қайд этилишича, шу йилнинг йилнинг 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда “Қамчиқ“ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 258-километрида “Тошкент-Водий“ йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк автомобилининг носоз олд ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида ёнғин содир бўлган.

    Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.