Бу ҳақда "Қамчиқавтойўл ИЙФК" матбуот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 24 июль куни соат 12:55 да А-373 "М-39 а/й.- Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш" автомобиль йўлининг 254.6- км.қисми "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Equinox» русумли автотранспорт воситасининг электр қисмидаги қисқа туташув натижасида ёниб кетди.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёниб кетган "Equinox" русумли автотранспорт воситасидаги ёнғин бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.