Тадқиқотчилар тажриба ўтказишди, унинг давомида улар бир неча кеча-кундуз кетма-кет 200 та чивинни қўйиб юборишди. Одам терисига ўхшаш ҳид чиқарадиган махсус ёстиқчаларга чивинларнинг муносабати инфрақизил камералар воситасида кузатилди.
Маълум бўлишича, фаолликнинг энг юқори чўққиси бўлган соат 22:00 дан 02:00 гача бўлган даврда чивинлар ёстиқчаларда қўнишни афзал кўрган. Боиси одатда тери микроблари кўпроқ карбон кислоталари ишлаб чиқаради. Чивинларни эвкалипт ҳиди камроқ ўзига тортди, деб хабар беради mir24.tv.