Қарама-қаршига чиқиб ҳаракатланган “Таhое” йўл-транспорт ҳодисаси содир этди

    Кеча, 14 декабр куни соат тахминан 13:00 лар чамасида «Таhое» русумли автомобил «Тicо» русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

    «Таhое» русумли автомобилни бошқарган Ю.М (2003 йили туғилган) Марғилон шаҳар «А.Яссавий» ва «Тинчлик» кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашиб келаётган вақтида, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланади ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Тicо» русумли транспорт воситаси (бошқарувда 1992 йили туғилган Т.С бўлган) билан тўқнашиб кетади.

    Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Оқибатда “Тicо” русумли автомобил ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates