"ҲEТ" АЖ Энергосавдо филиали ходимлари томонидан Фарғона вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга барҳам беришга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган рейд тадбирларида Ёзёвон тумани ҳудудидаги "А.А.Ф" Фермер хўжалиги томонидан иккиламчи (коммутацион) кучланиш занжирларини қасддан узиб қўйиб, ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғидан фойдаланиб келинганлиги аниқланди.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат бўйича истеъмолчи томонидан 1 млрд 845 млн сўмдан ортиқ электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланилаётгани аниқланган.









