Ҳодиса юзасидан "UZBEKISTAN AIRPORTS" муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ёнғин Қарши аэропорти яқинида жойлашган "S.Smart" ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида содир бўлган.
Ёнғин ҳудудига ёнғин-қутқарув экипажлари юборилиб, ва ёнғин тез фурсатда бартараф этилган. Шунингдек, ёнғин чиққан ҳудудга Қарши аэропортидан ҳам 3 та ўт ўчириш машинаси ҳам ёрдамга келган.
Саноат ҳудудидаги ёнғин ҳаво бандаргоҳи фаолиятига таъсир қилмади.
Қарши халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда.