Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

    Туризм 1 март 2021 1222

    Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 9 февралдаги Фармонининг 9-бандига мувофиқ Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Қашқадарё ҳудудида туризмни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва унга Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан, истисно тариқасида, 200 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни ажратиш белгиланган.

    Қарорга кўра:

    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Жамғарма ташкил этилади ва Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Жамғармага, истисно тариқасида, 200 миллиард сўм миқдоридаги маблағларнинг ажратилади.

    Қуйидагилар Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар этиб белгиланган:

    – Қашқадарё вилоятидаги туризм салоҳиятига эга ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тартибга келтириш;

    – туризм инфратузилмаси ва ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация қилиш ишларини олиб бориш ва ободонлаштириш;

    – оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини субсидиялаш;

    – туризм зоналарининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини тайёрлаш, туризм кўчаларини ташкил этиш;

    – моддий маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш;

    – махсус пиёдалар ва велосипед йўлакларини яратиш;

    – туризм тарғиботи ишларини ташкиллаштириш;

    – Шаҳрисабз туризм ва сервис коллежини таъмирлаш.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates