Қашқадарёда аграр соҳада 11 минг 520 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди

    Агросектор 28 январ 2022 1588

    2021 йилда бошқарма томонидан вилоятдаги жами 6 149 та қишлоқ хўжалиги техникалари тўлиқ рўйхатдан ўтказилган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2021 йилда амалга оширилган назорат тадбирлари ва 2022 йилга мўлжалланган режалар, лойиҳалар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Унда таъкидланишича, ўтган 2021 йилда инспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан 23 869 та назорат тадбири ўтказилган. Бу 2020 йилга нисбатан ўтказилган назорат тадбирлардан 19 982 тага кўпайган.

    -Ўтказилган тадбирлардан 1 939 таси текшириш, 21 930 таси эса мониторинг ва профилактик тадбирларни ташкил қилади,- дейди “Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нурбек Наврўзов.-Назорат тадбирлари давомида 11 520 та қонун бузилиш ҳолати аниқланиб, самарадорлик 48 фоизга етган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилда 42 фоизни ташкил этган. Соҳа мутахассислари томонидан йил давомида Инспекциянинг ваколати доирасида 2 186 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 600 миллион сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди. Тадбирлар натижаси билан қонун ҳужжатларини бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш борасида 534 нафар мансабдор шахсга нисбатан тақдимномалар, 8 522 нафар масъулга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритилди. Ходимларимиз томонидан аниқланган 278 та материал қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, яъни 193 таси судларга, 83 таси прокуратурага ва 2 таси бошқа органларга юборилиши таъминланди. Йил давомида 16 92 нафар шахс соҳага оид Ҳукумат қарорлари талабларини бузмаслиги тўғрисида расман огоҳлантирилди.

    Матбуот анжуманида соҳалар кесимида амалга оширилган назорат тадбирлари юзасидан ҳам маълумот берилди. Жумладан, Инспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси техника ҳолатини назорат қилиш йўналишида Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари бўйича “Ягона электрон дастур” шакиллантирилган. 2021 йилда бошқарма томонидан вилоятдаги жами 6 149 та қишлоқ хўжалиги техникалари тўлиқ рўйхатдан ўтказилган. Ўтган давр мобайнида 4672 та давлат рақам белгилари, 11046 та техник паспорт, 1857 та техник гувоҳнома ҳамда 5628 та тракторчи-машинист гувоҳномаси берилган. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларига кўрсатилган давлат хизматлари ва тракторчи-машинист гувоҳномаларини берилишидан жами 5 миллиард 66 миллион сўм маблағлар тушурилган.

    -Ўтказилган текширишлар, мониторинглар давомида бошоқли дон ва пахта етиштиришда 4314 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли ҳокимлик, кластер, фермер хўжалиги раҳбарларига нисбатан 4115 та ёзма кўрсатма, 196 та тақдимнома ҳамда 10279 та огоҳлантириш киритилди-дейди Нурбек Наврўзов. Вилоятда 2021 йил пахта ҳосилини тез ва қисқа муддатларда йиғиштириб олиш мақсадида дефолиация тадбирларини кечиктириб, сифатсиз ўтказилганлиги, 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларга ер тайёрлаш ишларини сустлиги ва тайёрланган ерларнинг сифатсизлиги, фосфорсиз экилиши каби камчиликлар аниқланиб, вилоят ва барча туман ҳокимларига нисбатан 38 та тақдимнома, ғаллачилик ва пахтачилик фаолияти билан шуғулланувчи кластерларга нисбатан 54 та кўрсатма берилди. Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланиш устидан назорат қилиш соҳасида 2021 йил давомида қатор ишлар амалга оширилди. Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига кўра, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилиши юзасидан текширишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида 51 та фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарининг 546 гектар майдонларга амалда жорий этилмаганлиги ҳамда сифатлилик даражасини белгиловчи коеффицент ортиқча ҳисобланганлиги оқибатида 4 318 миллион сўм бюджет маблағлари ҳисобидан бажарилмаган ишлар учун субсидия маблағлари ортиқча тўланганлиги аниқланди. Натижада тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун вилоят прокуратурасига юборилиши таъминланди. Бугунги кунга қадар 3 500 миллион сўмдан ортиқ қисми бюджетга қайтарилди.

    Қизғин мунозара, таҳлилий тарзда ўтган матбуот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

    Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates