Жорий йилнинг 2 июль куни «Мираки» туристик масканида бўлиб ўтган ушбу учрашувда 36 нафар фаол ходим қатнашди. Унда жамоавий руҳни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Марказий банк ва Туронбанк раҳбарияти вакиллари иштирок этиб, маҳалла банкирлари фаолиятининг аҳамияти, уларнинг фуқаролар ҳаётига киритаётган ижобий таъсири ҳақида сўз юритди.
Марказий банк вакиллари билан ўтган мулоқот давомида эса иштирокчилар маҳаллалардаги аҳолининг ғояларини амалга ошириш бўйича янгича фикрлаш орқали ўзларининг креатив ташаббуслари билан бўлишди.
Тадбир якунида ҳар бир иштирокчи сертификат билан тақдирланди. Хусусан, энг фаол ва ташаббускор Маҳалла банкирлари ҳамда ёрдамчи агентларига «Энг илҳомлантирувчи банкир», «Энг ижтимоий фаол агент» ва «Энг яхши микролойиҳа ташаббускори» каби номинациялар бўйича совринлар топширилди.
Шунингдек, барча иштирокчилар бу каби учрашувлар нафақат жамоа орасида мотивацияни ошириши, балки ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.
Ҳамкорлик материали.








