Қашқадарёда олимлар билан ҳамкорлик йўқ

    Фан 14 ноябр 2020 2360

    Халқаро пресс-клуб "Қашқадарё вилояти: долзарб муаммолар ва инновацион ечимлар" мавзуида сессия ўтказди.                                 

    Сессияда сўз олган Қашқадарё вилоят ҳокимининг маълумот беришича, бу йил вилоятда биринчи марта 31 минг гектар ер майдонига мош экилган. Бу дегани камида 46,47 минг тонна ҳосил дегани.

    — Бизга йиллар давомида ёпиқ бўлган Ҳиндистон ва Хитойни бозори мош учун Ўзбекистонга очилди. Биринчи маротаба очилди. Биз буни қадрига етишимиз керак. Мош учун муаммо йўқ бу йил, — дейди Зойир Мирзаев.

    Вилоят ҳокими олиб бориладиган ишларнинг ҳаммаси рисоладагидек кўрингани билан тагида илм йўқлиги, илмий ёндашув ва олимлар билан ҳамкорлик йўқлигини таъкидлади.

    — Бизда ҳаттоки Дон ва дуккакли экинлар илмий - тадқиқот институтининг Қашқадарё филиали бор. Ким у билан ҳамкорлик қиляпти деган саволга жавоб топиш қийин. Институт нима учун ташкил қилинган? Нишон туманига бориб, бу ерда олма бўлади бу ерда узум бўлмайди деб кўрсатиши керак эмасми?

    Бир Чироқчининг ўзида 7400 гектар интенсив боғ қилиш учун Туркияга биз шартнома учун катта миқдода пул тўлаб бердик. Туркиянинг 2 та агрономи 3 ярим ой юриб бизга ерни бўлиб берди,- дейди Зойир Мирзаев.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates