Қашқадарёда қарийб 300 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган яширин цех фош этилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Н. ва бошқалар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан Қарши шаҳри "Нақшаб" МФЙ ҳудудидаги хонадонда новвот ишлаб чиқариш цехини ташкил этишиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланиб, жами 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates