Қашқадарёда Қизил китобга киритилган Амударё гулбалиқлари ноқонуний овланди

    Ноқонуний ов натижасида табиатга 133 млн 650 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди.

    Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан Шаҳрисабз туманида навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

    Тадбир давомида "Ҳисор" давлат қўриқхонаси ва Шаҳрисабз ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтувчи Танхоздарё дарёси ирмоғида фуқаролар томонидан 27 дона Амударё гулбалиқлари ноқонуний овлангани аниқланди.

    Маълумот учун, Амударё гулбалиғи йўқолиб бораётган кенжа тур ҳисобланиб, Ўзбекистон Қизил китоби ва СИТЕС конвенсияси (Қизил китобга ва Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенсия) иловасига киритилган.

    Ноқонуний ов натижасида табиатга 133 млн 650 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди.

    Ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бориш ва қонунбузарларга нисбатан чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш учун расмийлаштирилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates