Бу ҳақда “ЎЗEНEРГОИНСПEКЦИЯ” матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги маркази Қашқадарё вилояти филиалида 4 дона чиллер совитиш тизимини (қуввати 612.6 кВт) электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонаси манфаатига 2 млрд 182 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.