Бу ҳақда мурожаат ташаббускори, депутат Ҳасанали Эхлаки Амири маълум қилди.
Қайд этилишича, миллий мудофаа доктринасини қайта кўриб чиқиш талаби Исроилдан келаётган таҳдид фонида юзага келди.
“Миллий хавфсизлик олий кенгашига ҳозирда 39 депутат имзолаган мактуб юборилди. Мактубнинг мавзуси – ислом республикасининг ядровий қурол соҳасидаги мудофаа доктринасини қайта кўриб чиқиш талабидир”, деди Эрон парламенти депутати Эхлаки Амири Didban Iran порталига.
Агар янгиланган доктрина Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши томонидан маъқулланса, мамлакатнинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий томонидан кўриб чиқилиши керак, деб хабар беради belta.by.