УзАнинг маълум қилишича, сув омбори қурилгандан буён тиклаш-таъмирлаш ишлари бажарилмаган. Авария эшикларининг қувурлари емирилиши оқибатида сув сизиш ҳолатлари кузатилганлиги ва таъмирлаш-тиклаш ишларни учун омбор суви қуритилган.
— Сувни тўлиқ қуритмасдан таъмирлаш-тиклаш ишлар ишларни амалга ошириб бўлмайди, — дейди Қизилсув сув омбори участкасининг бошлиғи Тошкент Сиддиқов. — Шунинг учун хабарнома асосида сувни чиқарганмиз. Қизилсув сув омборидан чиққан сув Яккабоғ гидроузели орқали Чимқурғон сув омборига ташланган. Шунчаки сув оқизиб юборилгани йўқ.
Унинг қўшимча қилишича, таъмирлаш- тиклаш ишлари узоғи билан тўрт кун ичида тугатилади ва сув омборида қайтадан сув йиғишни бошланади. Агарда у вақтида таъмирланмаса, келгусида фожеали ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Маълумот учун: Ушуб сув омбори 1980 йил қурилиши бошланиб, 1991 йил эксплутацияга топширилган. Сув омбори 9 миллион метр куб сув ҳажмига эга. Ҳозирги пайтда 5 миллион 800 метр куб фойдали ҳажми бор. Асосан Турнабулоқ дарёсидан тўйинади. Йиғилган сув қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун Яккабоғ гидроузели орқали тарқалади.








