Қаерда тадбиркорлик қилиш осон?

    Яқинда Адлия вазирлиги Ўзбекистонда ҳудудларнинг йиллик бизнес рейтингини эълон қилди.

    Унга кўра 2021 йилнинг якуни бўйича 14 та вилоят ҳамда 205 та туман (шаҳар)нинг рейтинги аниқланди. Рейтинг 17 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 30 га яқин масъул идора томонидан киритилган қарийб 4 мингта статистик маълумот таҳлил қилинди. Таҳлил натижасига кўра қуйидаги асосий хулосалар олинди.

    Бизнес муҳити

    Рейтингдан энг муҳим мақсад – қайси ҳудудда бизнес муҳити яхшию, қаерда муаммолар бор деган асосий саволга ойдинлик киритишдан иборат.

    Ўтган йилги бизнес рейтингига кўра 14 та ҳудуд ичида тадбиркорлик муҳити бўйича энг яхши кўрсаткичлар Навоий вилоятида қайд этилди. Кучли учликни Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти эгалланган.

    Аҳвол энг ёмон ҳудудлар сифатида эса Сурхондарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида энг қуйи натижалар қайд этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates