Мазкур ижро ҳужжати 21.04.2020 йилда Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими иш юритувига олиниб, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказишга киришилган.
Қарздор Ш.Аҳмаджонова ихтиёрий равишда кредит қарзини тўлашдан бош тортганлиги сабабли унинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар ўрганилганида, “Sinotruk” русумли юк машинаси мавжудлиги аниқланган.
Мазкур транспорт воситаси ҳам қарздор томонидан ихтиёрий тақдим этилмаганлиги сабабли 15.05.2020 йилда транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, бўйича барча нотариал ҳаракатларга тақиқ қўйилган.
Орадан қарийб бир йил ўтгач 23.04.2021 йилда Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида юк машинаси Ўзбекистон тумани ҳудудида юк ташиш билан шуғулланаётган вақтида ушланган ва тегишли ҳужжатлар асосида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотиш учун чиқарилган.
Шундан кейингина қарздор Ш.Аҳмаджонова 208 млн. 474 минг сўм қарзини банкка тўлиқ тўлаб, юк машинасини савдо майдончасидан қайтариб олди. Бироқ, Ш.Аҳмаджонова ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажармаганлиги сабабли унинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳам ҳал этилди.