Тошкент метросининг 9 бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент метрополитени томонидан бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бундан бир муддат олдин пойтахт метрополитенининг «Чилонзор» бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилган эди.
Йўловчилар томонидан ушбу қулайлик илиқ кутиб олингани ва синов жараёнлари ўзини оқлади.
Шунингдек, бошқа бекатларга нисбатан йўловчилар билан гавжум бўлган яна 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши учун зарур ишлар амалга оширилиши бошланмоқда.