Қиморга ружу қўйган ўқитувчи ҳамкасбининг банк картасидаги пулни ҳам ўйинга тикиб юборди 

    Жиноятчи жабрланувчи билан бир мактабда ишлаган ва унинг банк картаси маълумотлари ва смс-хабарномасини қинғир йўл билан қўлга киритган.

    Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи 1978 й.т., мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, фуқаро А.В., ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидан жами 1.545.000 сўм пул номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилиб, жиноятчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

    Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи 1988 й.т. Р.А., содир этганлиги аниқланган.

    Р.А. жабрланувчи билан бир мактабда ишлаб туриб унинг банк картаси маълумотлари ва смс-хабарномасини қўлга киритиш орқали тўлов тизимларидан фойдаланиб барча пулларни "1хBет" онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинга ютқазиб қўйганлиги маълум бўлди.

    Р.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates