Қирғизистон — Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводини ишга туширмоқда

    Заводда Chevrolet, Daewoo вa Isuzu автомобиллари ишлаб чиқарилади.

    Қирғизистон — Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи 2024 йил 28 майдан синов режимида ишлашга тайёр бўлади.

    Корхона Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманида жойлашган. Заводда Chevrolet, Daewoo вa Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қирғизистон ва Ўзбекистон 12 хил автомобиль моделини қўшма ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

    2023 йил 27 январда Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи доирасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди. Лойиҳага кўра, у уч босқичда амалга оширилади.

    Дастлабки уч йил ичида 10 мингта автомобиль ва тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришга 500 киши жалб қилинади. Маҳаллийлаштириш 5-10 фоизни ташкил қилади. Иккинчи босқичда автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаш қувватини 20 мингтагача автомобиль ва тижорат автомобилларига етказиш назарда тутилган. Маҳаллийлаштириш 15-20 фоиз, иш ўринлари сони эса 1000 та бўлади.

    Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингтагача енгил ва тижорат автомобилларига, корхонада ишчилар сони эса 2000 кишига етказилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates