Қирғизистон билан энергетика соҳасида имкониятларни кенгайтириш ва аёлларнинг ролини ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди

    Энергетика 12 август 2022 1061

    Қирғизистон энергетика соҳасидаги аёллар уюшмаси ва Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг гендер кенгаши ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

    2022 йил 9 августда Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари энергетика соҳаси хотин-қизлар саммити доирасида Қирғизистон энергетика саноатидаги хотин-қизлар уюшмаси Президенти Альтинай Абдикеримова ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Гендер масалалари бўйича кенгаш раиси Элмира Бекмуродова вакиллигида ҳамкорлик ва ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Меморандумга кўра, томонлар энергетика соҳасида имкониятларни кенгайтириш ва аёлларнинг ролини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари илгари сурилди.

    Бундан ташқари, меморандумда Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг иш тажрибасини ўрганиш ва амалиётда қўллаш, энергетика соҳасида гендер масалаларига йўналтирилган касбларни, хусусан, муҳандислик ва АКТ муҳандислиги, муҳандислик касбини танлаётган ўсмир қизларга маслаҳат бериш, шунингдек, қўшма лойиҳалар ва таҳлилий ишларни ташкил этиш бўйича томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.

    Қирғизистон энергетика саноатидаги хотин-қизлар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Гендер масалалари бўйича кенгаши ўз фаолиятида бир хил мақсадлар, тамойиллар ва қадриятларга амал қилади: аёлларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш ва энергетика соҳасида аёлларнинг ролини оширишга интилиш.

    Томонлар ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ниятларини билдирдилар, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates