баннер
22 апр 2025
13:44

    Қирғизистон давлат мадҳияси сўзлари ва мусиқаси ўзгартирилади

    Қирғизистонда нафақат мадҳия сўзларини, балки мусиқасини ҳам ўзгартиришмоқчи. Шу муносабат билан республика танлови эълон қилинади.

    Бу ҳақда мадҳияни ўзгартириш бўйича комиссиянинг биринчи йиғилишида маданият вазири ўринбосари Тимурлан Ажималиев маълум қилди.

    “Мақсад – халқнинг тарихий мероси, маданияти ва бирлигини акс эттирувчи асар яратиш. Унга бастакорлар, шоирлар, созандалар, ижодий жамоалар таклиф этилади”, деди у.

    Парламент спикери Нурланбек Шакиев мадҳияни ўзгартиришни таклиф қилган эди. Буни амалдаги мадҳия республика мустақилликка эндигина эришган пайтда ёзилгани билан изоҳлади. Шакиев янги мадҳия 2025 йилнинг апрелигача қабул қилиниши кераклигини айтди. Идоралараро комиссия тузилди, у мадҳиянинг учта вариантини тайёрлаб, Жогорку Кенешга тақдим этиши керак, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech