Қирғизистон ва Тожикистон 24 километрлик умумий чегара бўйича келишиб олишди

    Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари навбатдаги учрашувда чегара умумий участкасининг 24 километрдан ортиқ чизиғини келишиб олишди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

    “2023 йилнинг 29 ноябрь ва 5 декабрь оралиғида эришилган келишувга мувофиқ, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг ҳуқуқий масалалар бўйича топографик ишчи гуруҳлари ва ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Топографик ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 24,01 километрини келишиб олишди”, дейилади хабарда.

    Вазирлар Маҳкамаси томонлар Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда қолган йўналишларни тавсифлаш устида ишлашни давом эттиришини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.