Ўнлаб чўпонлар ташқи дунёдан узилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳозирда йўлларни тозалаш, одамларга озиқ-овқат ва чорвага эса емишларини етказиб бериш ишларини ташкиллаштирмоқда.
Аввалроқ Қирғизистон тоғларида кучли қор ёғиши оқибатида 2500 га яқин қўй ва сигирлар ўт ва емишсиз қолиб кетгани хабар қилинганди.
Жониворлар ёзги яйловларга кўчирилди. Аммо қиш минтақага қайтиб келди, ўт-ўланлар 30 сантиметр қор қатлами остида қолиб кетди, молларни боқиш муаммога айланди, деб хабар беради mir24.tv.