Қишлоқ аёллари ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳа муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 25 август 2022 1453

    2022 йил 22 августда Анқара шаҳрида (Туркия) «Ҳеч ким эътибордан четда қолмасин: Туркия ва Марказий Осиёда қишлоқ аёлларининг фаоллигини ошириш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш» лойиҳасига бағишланган биринчи минтақавий семинари бўлиб ўтди.

    Семинар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Семинарда Ўзбекистон ва Тожикистон (онлайн тарзда), Туркия давлатлари вазирликлари, ФАО вакиллари, экспертлар, фуқаролик жамияти аъзолари ва бошқа манфаатдор томонлар қатнашди. Унда лойиҳа концепцияси, ёндашуви, консенсусга эришиш ва лойиҳани бошлаш юзасидан режалаштирилган тадбирлар муҳокама этилди.

    Лойиҳанинг мақсади – Туркия, Тожикистон ва Ўзбекистонда қишлоқ жойларда ўқиш ва даромад олиш ҳамда ижтимоий интеграция учун имкониятлар яратиш орқали гендер камситиш ва четлатишни бартараф этишдан иборат.

    Лойиҳа ижтимоий инклюзив қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимлари ҳамда қишлоқ жойларда аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича илғор тажрибаларни алмашиш учун уч мамлакатнинг бенефициарларини бирлаштиради.

    «Биз ФАОга қишлоқ жойларда гендер тенгликни таъминлаш борасидаги етакчилиги, тажрибаси учун миннатдормиз ва қишлоқ аёлларига тенг иқтисодий имкониятларни тақдим этиш дунёга барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ёрдам беришига ишончимиз комил», — деди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлими раҳбари ўринбосари Набира Жумаева.

    Маълумот учун, Лойиҳа Туркия ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Умумий мақсад сиёсий кўмак кўрсатиш, салоҳиятни ривожлантириш ва қишлоқ аёлларининг гендер тенглиги ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни жадаллаштириш, қишлоқда қашшоқликни камайтириш ва қишлоқ ҳамжамияти ҳамда ташкилотларига ишлаб чиқариш ресурслари, хизматлар ва бозорларга кириш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

    Бундан ташқари, лойиҳа қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларидан фойдаланишни яхшилаш ва шу орқали уларнинг турмуши ҳамда оилалари даромадларини оширишга қаратилган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates