Қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича Италия тажрибаси ўрганилмоқда

    Италия қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқотлар ва иқтисодий таҳлил кенгаши таркибида 12 та илмий-тадқиқот маркази бўлиб, уларда 2500 дан зиёд олим фаолият юритади.

    Тадбирда Италияда бўлиб турган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) вакиллари иштирок этди.

    Асосий мақсад қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатишга қаратилган хорижий илмий ёндашув ва тажрибалар билан танишиш ҳамда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

    Семинарда италиялик олимлар томонидан ушбу мамлакатнинг аграр сиёсати ва илмий лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди. Глобал иқлим ўзгаришининг оқибатлари ва уларни бартараф этиш борасида қўлланилаётган чоралар ҳамда илмий изланишлар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.

    Италияда ер деградацияси, тупроқ шўрланиши ва эрозияси, сув танқислиги, ўсимликлар касалликлари каби муаммолар долзарб масалага айланаётгани таъкидланди. Шу боис, қишлоқ хўжалиги экинларини тупроқ-иқлим шароитига кўра жойлаштириш, барқарор тупроқ бошқарувини жорий қилиш ва маҳсулотларни етиштиришда илмий ёндашув алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда.

    Семинарда Ўзбекистон вакиллари томонидан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тўғрисида тақдимот ўтказилди. Сўнгги йилларда аграр соҳадаги туб ислоҳотлар, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган мақсадлар италиялик мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди.

    Тадбир якунида томонлар қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлашда инвестиция лойиҳалари доирасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

    Италия қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқотлар ва иқтисодий таҳлил кенгаши таркибида 12 та илмий-тадқиқот маркази бўлиб, уларда 2500 дан зиёд олим фаолият юритади. Шунингдек, унинг таркибида 66 та экспериментал хўжалик фаолият юритади. Ташкилот томонидан халқаро ва миллий миқёсда илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates