Қизил китобга киритилган бўз эчкиэмари табиат қўйнига қўйиб юборилди

    Яшил сайёра 3 июн 2025 562

    Навоий вилояти Кармана туманнинг “Каловат“ МФЙдаги Қиёт кўчаси 96-хонадоннинг ҳудудига бўз эчкиэмари келиб қолгани тўғрисида Кармана тумани Экология бўлими хабар келиб тушган.

    Вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат Кармана тумани Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилган.

    Ўрганишлар натижасига кўра, ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби“га киритилган бўз эчкиэмар маҳалладаги аҳоли яшайдиган хонадоннинг ҳудудига келиб қолганлиги, унинг ҳолати қониқарли эканлиги аниқланди.

    Шундан сўнг, ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, бўз эчкиэмари она табиат қўйнига қўйиб юборилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates