Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда туман Ички ишлар бўлими томонидан келиб тушган мурожаат асосида ўрганиш ўтказилганда вилоятнинг Боёвут туманида фуқаро Й.А. томонидан йиртқич қуш – Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бургут ноқонуний сақлаб келинаётгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 92-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга БҲМнинг 5 баравари – 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Маълумот учун, бургут заиф, табиий жиҳатдан кам учрайдиган, доимий яшовчи ва маҳаллий тарқалган қушлар турига киради. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тахминан 200 жуфт бургут яшайди.