баннер
25 апр 2025
13:35

    Уч муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони кенгайтирилди

    Экология вазирлиги ҳузуридаги Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаментига қарашли "Нурота" ва "Сурхон" давлат қўриқхоналари ҳамда "Зарафшон" миллий табиат боғи ҳудуди кенгайтирилди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 мартда қабул қилинган "Давлат қўриқхоналари ва миллий табиат боғи ҳудудларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 153-сонли Қарорида белгилаб қўйилди.

    Қарорга кўра, "Нурота" давлат қўриқхонаси ҳудуди Фориш туманидаги захира ерлардан 1173,1 гектар, Фориш давлат ўрмон хўжалигининг 270 гектар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Пангат ҳудудидаги 1657,41 гектар ва Паяриқ туманининг Халқобод ҳудудидаги 1165,46 гектар ер майдонлари ҳисобидан 4265,97 гектарга кенгайтирилиб, умумий ер майдони 22 017,97 гектарга етказилди.

    Шунингдек, "Зарафшон" миллий табиат боғи ҳудуди Булунғур туманидаги захира ерлардан 275,58 гектар ва Жомбой давлат ўрмон хўжалигининг 42,34 гектар, Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг 278,78 гектар, Тойлоқ туманидаги Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасининг 262,1 гектар, Тойлоқ туманидаги захира ерлардан 1808,79 гектар ва Жомбой туманидаги захира ерлардан 140,02 гектар ер майдонлари ҳисобидан 2 807,61 гектарга кенгайтирилиб, умумий ер майдони 5 234,01 гектарга етказилди.

    Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Қизириқ давлат ўрмон хўжалигининг 249 гектар ер майдонлари ҳисобидан "Сурхон" давлат қўриқхонаси ҳудуди кенгайтирилиб, умумий ер майдони 24 051 гектарга етказилди.

    Бундан ташқари, "Нурота" ва Сурхон давлат қўриқхоналарининг асосий майдонига туташ 17 145,2 гектар ва 16 446 гектар ер майдонлари қўриқланма зоналар этиб белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech