Қизил китобга киритилган чўл бургутини сотаётган ҳуқуқбузарга чора кўрилди

    Aйни дамда бургутга Тошкент ҳайвонот боғида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Саломатлиги тўлиқ тиклангач, табиат бағрига қўйиб юборилади. 

    Жорий йилнинг 10 март куни Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Яшнобод тумани бўлими давлат инспекторлари ҳамда Янгиобод бозори маъмурияти томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

    Рейд бозорда Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш мақсадида амалга оширилди. Тадбир давомида фуқаро С. A. томонидан бир бош чўл бургути сотилаётганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг беш баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    Aйни дамда бургутга Тошкент ҳайвонот боғида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Саломатлиги тўлиқ тиклангач, табиат бағрига қўйиб юборилади.

    Маълумот учун, чўл бургути заиф, қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, ТМХИнинг Қизил рўйхати ва CITECнинг II иловасига киритилган. Уни овлаш тақиқланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates