Табиат қўйнига 2040 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон “ Қизил китоби”га ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960-йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.









