«Қизил Равот» нимстанцияси энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади

    Энергетика 19 май 2021 2147

    Тўрақўрғон ИЭСдан 80 км узоқликда жойлашган «Қизил Равот» подстанциясида энг замонавий ускуналар, шу жумладан трансформаторлар ўрнатилади.

    Ушбу реконструкция ишлари «Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуриш» лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

    Наманган вилоятининг Уйчи ва Учқўрғон туманлари туташган ҳудудда жойлашган подстанциясия 1987 йилда қурилган. У электр энергиясини 220 кВ дан 110 кВ га ўзгартиради ва у ҳозирги пайтда маънан ва жисмонан эскирган.

    Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, подстанциясиянинг ускуна ва жиҳозлари маънан ва жисмонан эскириб улгурган бўлиб, нимстанция ҳудудида жойлашган трансформаторлар ва бошқа электр қурилмаларини замонавий трансформаторлар ва ускуналарга янгилашни тақоза қилди. Ушбу ишларини амалга ошириш эса катта маблағни талаб қилган.

    Шу муносабат билан соҳа мутахассислари ва халқаро экспертлар томонидан подстанцияни реконструкция қилиш ва уни янги замонавий қурилмалар билан жиҳозлаш энг самарали ва мақбул йўл деб топилди.

    Бугунги кунга қадар подстанция бирламчи ускуналар ва қурилмалар билан тўлиқ жиҳозланган.

    Хусусан, лойиҳага кўра, эскирган иккита трансформатор ўрнига замонавий талабларга жавоб берадиган ва автоматик режимда ишлайдиган янги трансформаторларни ўрнатиш кўзда тутилган. Айни пайтда трансформаторларни ўрнатиш ишлари якунланиб, мутахассислар томонидан созлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Подстанциясиянинг 5 та ячейкасида янги бирламчи ускуна ва жиҳозлар ўрнатилган бўлиб, қолган 3 та ячейкада бу ишлар АТ-2 куч автотрансформаторини алмаштириш билан биргаликда амалга оширилмоқда. Ускуналар, қувват ўтказиш ва назорат қилиш кабеллари монтаж қилинган бўлиб, уларни фойдаланишга топшириш учун созлаш ишлари олиб борилмоқда.

    «Қизил Равот» подстанциясиясидаги барча қурилиш-монтаж ва созлаш ишлари тўлиқ бажарилгандан сўнг, замонавий ускуна ва жиҳозлар асосида янгиланаётган нимстанция жорий йилда фойдаланишга топширилади ва бу билан истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли электр энергиясини етказиб бериш имконияти яратилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига таяниб.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates